1
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
- оила аъзосининг вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (суд органлари ёки хорижий давлатлар мансабдор шахсларининг маълумотномаси);
- боқувчининг бедарак йўқолганлиги тўғрисида суднинг қарори;
- вафот этган боқувчининг иш стажини, шу жумладан махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
- вафот этган боқувчининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
- вафот этган боқувчининг 18 — 23 ёшдаги меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоси Ўзбекистон Республикасининг ташқарисидаги таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотнома;
- бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришда бошқа шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки агар боқувчининг вафоти меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса — бошқа расмий ҳужжат;
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
- олий таълим ташкилотларида (шу жумладан, ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган ҳарбий таълим ташкилотларида, шунингдек, партия мактабларида), аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институтида), докторантурада (катта илмий ходимлар — изланувчилар институтида) ва клиник ординатурада, таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида) кундузги ўқишни, шу жумладан, чет элда ўқишни тасдиқлайдиган диплом ёки маълумотнома;
- болани парвариш қилиш бўйича таътил берилганлиги ва таътилдан қайтилганлиги тўғрисидаги буйруқларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда аёл киши бола туғилгандан бошлаб у уч ёшга тўлгунгача бўлган даврда меҳнат муносабатларида бўлган ташкилот томонидан берилган бола уч ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш вақтини тасдиқлайдиган маълумотнома;
- офицерлар таркибидан бўлган шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ва муддатдан ташқари хизмат қилувчи ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақтни тасдиқлайдиган маълумотнома
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган вақтини тасдиқлайдиган маълумотнома;
- ариза берувчи уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахс ҳисобланишини тасдиқлайдиган ҳужжат;
- даволаш-профилактика муассасасининг ариза берувчи гипофизар нанизм бемори (лилипут) ёхуд диспропорционал пакана эканлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
- фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
- ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасининг асли ёки дубликати;
Боқувчи-пенсионер вафот этган тақдирда, вафот этганнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно.
Шахсни вафот этганлиги тўғрисидаги, пенсия тайинланаётган шахсни вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатлари тўғрисидаги (никоҳда эканлиги, никоҳ бекор қилинганлиги), пенсия тайинланаётган шахснинг ёши тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан электрон сўров юбориш орқали олинади ва пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахсдан ушбу фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки маълумотномалар қабул қилинмайди.
Мазкур бандда назарда тутилган маълумотлар «ЯММТ» ИДАКда мавжуд бўлган ҳолларда маълумотномалар илова қилинмайди.