1
Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.
Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар:
- ёшга доир пенсиялар учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;
- I гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан;
- II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан;
- оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;
- ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Тўлиқ бўлмаган иш стажи ҳолатида пенсия қуйидаги тарзда мавжуд стажга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқилади: дастлаб тегишли тўлиқ пенсия аниқланади; ушбу пенсия талаб этиладиган иш стажи ойлари сонига бўлинади, олинган сумма амалдаги иш стажи ойлари сонига кўпайтирилади.