-+
 
     
(GMT+5)
1
0
0
%
февраль ойи учун
молиялаштирилди
Ишонч телефони1271

2

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:

боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;

ходим “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.

Пенсионер “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2836) Қарорига мувофиқ

Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш бўйича суммаларни тўлаш.

Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган харажатларни қоплаш Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати органлари Қонуннинг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган харажатлар тўғрисидаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ташкилотларнинг шахсий карточкаларига ҳисоблаш киритади.

Ташкилотлар ҳар йили 1 февралга қадар ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплайди.

Агар кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ аниқланадиган қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдоридан кам бўлса, қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдори тўланади.

Ташкилотлар ҳисобот ойининг 1 февралидан кечикмаган ҳолда, улар солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китобни тақдим этади.

Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтган ойда пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, тақдим этилган пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумот ташкилотларнинг шахсий ҳисоб рақамлар карточкасида мазкур Низомнинг 11-бандида кўзда тутилган муддатда тўланиши лозим бўлган сумма сифатида акс эттирилади. Бунда ҳисоб-китоб бўйича тўланиши лозим бўлган сумма тўланган пенсия суммасидан кам бўлиши мумкин эмас.

Ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тақдим этилган меҳнат шарт-шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳат етказиш хавфи бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижаларининг давлат экспертизасидан ўтган ташкилотлар ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органларини мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китобни топшириши лозим бўлган ташкилотлар ҳақида хабардор қилади.

Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларига ишсиз мақомига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин пенсиялар тўлашга кетган харажатларни қоплашга бўлган суммалар тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

Бир вақтнинг ўзида маълумот ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар тўлови амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг ўн бешинчи санасидан кечиктирмасдан ушбу харажатларни қоплайдилар.

Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни етказадилар.

Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари суммалари ташкилотлар томонидан мазкур пенсиялар тўланган бутун даври учун қопланади.

Харажатлар тўлови ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

Кўрсатиб ўтилган харажатларни қоплаш бўйича қарздорликлар белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширади.

Пенсияларни тўлашга Пенсия жамғармаси харажатларини ташкилотлар томонидан қопланиши 200110 маблағлар манбаси ва даромадлар кодлари билан даромадларнинг қуйидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига амалга оширилади:

3214101 — Қонуннинг 12-моддаси “б” бандига асосан имтиёзли пенсия тўлашни қоплаш учун ажратмалар;

3214115 — Йирик солиқ тўловчилар томонидан Қонуннинг

12-моддаси “б” бандига асосан имтиёзли пенсия тўлашни қоплаш учун ажратмалар;

3214116 — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида ҳисоби юритиладиган солиқ тўловчилар томонидан Қонуннинг 12-моддаси “б” бандига асосан имтиёзли пенсия тўлашни қоплаш учун ажратмалар;

3214102 — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг

14-моддасига мувофиқ муддатдан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун маблағлари;

3999059 — Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига асосан меҳнатдан майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлган шахсларнинг ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясияларини қоплаш маблағлари;

3999060 — Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига асосан меҳнатдан майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлган шахсларнинг ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясияларини йирик солиқ тўловчилар томонидан қоплаш маблағлари;

3999061 — Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига асосан меҳнатдан майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлган шахсларнинг ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясияларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида ҳисоби юритиладиган солиқ тўловчилар томонидан қоплаш маблағлари.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар куни Пенсия жамғармаси маблағларини қопланиши бўйича келиб тушган маблағларга оид маълумотлар электрон шаклда ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.

Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган харажатлар бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга кетган харажатларни қоплаш учун ҳисоб-китоб тақдим этувчи ташкилот тугатилаётганда тугатувчи Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларидан олинган маълумотларга мувофиқ тугатилаётган ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга кетадиган кейинги харажатларни ажратмалар амалга оширилаётган санадаги пенсия миқдорини ҳисобга олган ҳолда капитализация қилиш учун тегишли ҳисоб-китобларни тақдим этади.

Саралаш: