6
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.
Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг (ўн икки) бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.
Ёшга доир ва ногиронлик пенсияларини ҳисоблашда фуқарода талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсиянинг таянч миқдори пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида оширилади.
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблашда фуқарода талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсиянинг таянч миқдори пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида оширилади.
Мисол: Пенсия тайинлаш учун 30 йил иш стажига эга 50 ёшга тўлган I гуруҳ ногиронлиги белгиланган фуқаронинг охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомийлиги 2010-2019 йилларга тўғри келган. Унинг танлови бўйича 2014-2018 йиллардаги 60 ойлик иш ҳақларидан ўртача ойлик иш ҳақи аниқланади. Беш йиллик (60) ойлик иш ҳақи жамланади ва хосил бўлган миқдор 60 га бўлинади. Жами беш йиллик ойлик иш ҳақи миқдори 232 280 000 сўм ушбу аниқланган суммани 60 га бўлсак фуқаронинг ўртача бир ойлик иш ҳақи миқдори келиб чиқади 3 888 000 (232 280 000÷ 60 = 3 888 000) сўм. Аниқланган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 % миқдори пенсиянинг таянч миқдори ҳисобланади. 3 888 000 × 55 % = 2 138 400 сўм пенсиянинг таянч миқдори. 50 ёшида ногиронлик белгиланган фуқаро учун талаб қилинган иш стажи 14 йил мисолда келитирлаган фуқаронинг иш стажи давомийлиги 30 йил. 16 йил талаб қилинган иш стажидан кўпроқ иш стажига эга ана шу 16 йилнинг хар бир тўлиқ йили учун пенсия миқдори ушбу фуқаронинг 2014-2018 йиллардан аниқланган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорининг бир фоизи миқдорида оширилиб борилади. Демак 16 йил ортиқча иш стажи учун пенсия миқдори 622 080 (3 888 000× 16 % = 622 080) сўмга оширилади. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади- 234 000 (324 000 × 75% = 243 000) сўм умумий пенсия миқдорини аниқлаймиз бунда:
пенсиянинг таянч миқдори (2 138 400) + иш стажи учун пенсиянинг оширилиши (622 080)+ устама ҳақ (243 000) = 2 760 480 сўм умумий пенсия миқдори.