- Пенсияни нақд пулда ва нақд пулсиз кўринишда олиш (тижорат банклари талаб қилиб олингунга қадар депозитлар ёки банк пластик карточкалари орқали олиши мумкин);
- Пенсия тайинлаш қарори устидан шикоят ёки даъво аризаси киритиш;
- Пенсияни қайта ҳисоблаш учун унга ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин исталган вақтда мурожаат этиш;
- Ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсиянинг ҳисобланган суммасини ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда, бироқ пенсия олиш учун мурожаат қилишдан олдинги ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган вақт учун олиш;
- Қариялар ва ногиронларнинг интернат уйларидаги (пансионатларида) таъминот учун сарф-харажат ўртасидаги фарқни олиш, бироқ тайинланган пенсиянинг камида 20 фоизда;
- Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида (пансионатларда) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия билан улар таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ, бироқ тайинланган пенсиянинг камида 20 фоизи тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди.
- Пенсиялар тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар олиш, шунингдек пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни олишда Пенсия жамғармаси бўлимлари кўмагига таяниш;
- Низоларни судгача ҳал этиш бўйича апелляция кенгашига мурожаат қилиш.
Aппелляция кенгаши буйруғи Aппелляция кенгаши низоми