-+
 
     
(GMT+5)
1
0
0
%
февраль ойи учун
молиялаштирилди
Ишонч телефони1271

4

Пенсия олувчи шахс Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда, манзил-колонияларда жазони ўтаётганда ёки манзил-колониядан озод этилганда пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи ёки манзил-колония жойлашган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёхуд пенсионернинг қўлига берилади.

Пенсия олувчи шахс бир туман (шаҳар) ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га доимий яшаш учун кўчиб кетганда пенсия аввалги яшаш жойи бўйича шахс рўйхатдан чиқарилган ойнинг охиригача тўланади.

Ушбу ҳолатда пенсияни тўлаш пенсия ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин пенсия олувчи шахснинг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш унинг олдинги яшаш жойи бўйича пенсияни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб, бироқ у ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этган кундан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун давом эттирилади.
Саралаш: