2
Пенсиялар комиссиянинг қарорида кўрсатилган миқдор ҳамда муддатлардан келиб чиқиб тўланади.
Пенсионерларга пенсия уларнинг хоҳишига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали нақд пулда ёки пенсионернинг хоҳишига кўра пул маблағларини банк картасига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.
Шахс пенсия ва нафақа тўловини нақд пул шаклида олиш учун ушбу Низомга 14-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан Пенсия жамғармаси бўлимига, нақд пулсиз шаклда олиш учун тижорат банки филиалига ёки банк мобил иловалари орқали мурожаат қилади. Бунда ушбу маълумотлар тижорат банклари томонидан ўзаро ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон тарзда Пенсия жамғармасига юборилади.
Шахснинг танлови бўйича унга тўланиши лозим бўлган пенсия суммаси, бир вақтнинг ўзида пенсия тўловининг бир нечта шаклидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Тўлов шакли шахс тегишли ариза тақдим этган ёки электрон шаклда мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб ўзгартирилади ёки тикланади.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлови Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колония маъмурияти орқали маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Манзил-колония маъмурияти ҳар ойнинг 1-кунида жорий ой учун манзил-колонияда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлови учун маблағларни олишга ушбу Низомга 15-иловага мувофиқ шакл бўйича талабномани манзил-колония жойлашган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.